АсосийJamiyat

Ургутда аянчли ҳодиса: ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди

'Ургутда аянчли ҳодиса: ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун, 22 февраль куни соат 2:01да Самарқанд вилояти Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласи Янгиариқ кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Ургут тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилишича, воқеа жойига зудликда 6 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғин жойига соат 2:09да етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:22да қуршаб олиниб, соат 03:48да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 150 кв метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда қўшни уйнинг 15 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида уй эгаси 1954 й.т. З.У., рафиқаси 1956 й.т. М.Р., қизи 1992 й.т. З.У., набиралари 2011 й.т. Х.М. ва 2013 й.т. Н.М.лар ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган. Шулардан, 2013 й.т. Н.М. куйиш тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига олиб кетилган, аҳволи қониқарли (10 фоиз куйиш тан жароҳати олган).

Аянчли ҳодиса юз берди

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг фарзандлари 1980 й.т. Х.У., 1986 й.т. О.У., келини 1993 й.т. Ш.Э., набиралари 2013 й.т. Ш.З. ва 2018 й.т. Ш.З.нинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар