АсосийShou-biznes

Жастин Бибер навбатдаги қилиғи учун жазоланди

Канадалик хонанда Жастин Бибер қўшнисининг уйига товуқ тухумини ташлагани учун 80 минг доллардан кўпроқ жарима пули тўлади. Бу ҳақда душанба куни Лос-Анжелосда бўлиб ўтган судда унинг адвокати маълум қилган.

Бундан ташқари унинг сўзларига кўра, хонанда ўз жаҳл ва ғазабини босиш мақсадида махсус курларга қатнайди ва уларни 2015 йилнинг февралида тугаллиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Калифорния штати Калабасас шаҳрида қўшнисининг уйига ҳужум қилганлиги учун беш кунлик жамоатчилик ишларига жалб этилган ва жарима тўлаган эди. Шунингдек, Биберга собиқ қўшниси Жеффри Шварц ҳамда унинг оиласига икки йил яқинлашиш ҳам тақиқланган эди. Адвокатнинг таъкидлашича, айнан шу сабабли обрўли ҳудуддаги уйини сотган.

    Бошқа янгиликлар