АсосийJamiyat

Яширинча олиб кирилаётган 225 дона телефон тўхтатиб қолинди

'Яширинча олиб кирилаётган 225 дона телефон тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Наманган вилояти божхоначилари уяли алоқа воситаларини юртимизга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйишди.

Хусусан, "Поп" чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан республикамизга кириб келган фуқаро А.Э.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, фуқаро Ғ.Р.нинг юк сумкасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилаётган 225 дона "NOKIA" русумли уяли қўл телефонлари борлиги аниқланди.

Ушбу товар моддий бойликларнинг умумий қиймати қарийб 18 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар