Россиянинг Кемерова вилояти аҳолиси айни кунларда қора қорнинг ёғишига гувоҳи бўлмоқда, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Гап шундаки, ҳудудга ёққан қалин қор кўмирни қайта ишлаш заводидан чиқаётган тутун натижасида қора тусга кирмоқда. Бу ҳолатни эса одамлар видеога ва суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлашмоқда. Вилоят расмийлари эса корхонадаги бу вазиятни бартараф этиш чораси ҳақида бош қотирмоқда. Сабаби қора қор инсонлар саломатлиги учун хавфлидир.






