АсосийDunyo

Саудия Арабистони шаҳзодаси покистонлик 2100 нафар маҳбусни озод қилди

'Саудия Арабистони шаҳзодаси покистонлик 2100 нафар маҳбусни озод қилди'ning rasmi

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салман Исломободга ташрифи чоғида Қироллик қамоқхонасида сақланаётган 2100 нафар маҳбусни озод қилишга буйруқ берди.

Шаҳзода Муҳаммад Осиё сафарини якшанба куни Покистонга расмий ташриф билан бошлади. Шунингдек, у Хитой Халқ Республикасига ҳам ташриф буюришни режалаштирилган. Ушбу сафар Саудия танқидчиси ва журналисти Жамал Хашоқжи ўлдирилгандан кейин шаҳзоданинг халқаро майдондаги обрўсини тиклашга хизмат қилиши айтилмоқда.

Ташриф давомида Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида 20 миллиард долларлик инвестиция шартномалари имзоланди.

    Бошқа янгиликлар