АсосийDunyo

"Вақф" фонди "Сурдо-онлайн" дастурини йўлга қўйди

'"Вақф" фонди "Сурдо-онлайн" дастурини йўлга қўйди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан эшитиш ва сўзлаш билан боғлиқ ногиронлиги бўлган кишиларнинг диний ибодатларини тўла адо этиши, жума маърузаларини тушуниши учун "Сурдо-онлайн" дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Ногиронлиги бўлган кишиларга сурдо тилида муомала қилиш, уларга бўлган эътиборнинг бир кўринишидир. Бундай кишилар билан доимий учрашувлар ташкил этиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш фонднинг асосий фаолият йўналишларидан бирига айланган.

Фонд томонидан амалга оширилаётган эзгу ишларнинг давоми сифатида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳамда Навоий вилоятининг Навоий шаҳарларидаги масжидларда сурдо-онлайн ускуналари ўрнатилди ва илк бор 15 февраль кунги жума мавъизаси сурдо таржимон ёрдамида намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар