АсосийJamiyat

2022 йил 1 январга қадар "Ягона ФҲДЁ электрон архив база"си яратилади

'2022 йил 1 январга қадар "Ягона ФҲДЁ электрон архив база"си яратилади'ning rasmi

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари Б. Азимов, Х. Насимов ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари иштирокида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказилишини 2022 йил 1 январга қадар тугатиш, кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграциялаштириш учун ягона электрон ФҲДЁ архив фондини шакллантириш назарда тутилган.

Ўтказилган йиғилишда Ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказилишини 2022 йил 1 январга қадар тугатилишини таъминлаш мақсадида, туман архивариуслари томонидан далолатнома ёзувлари маълумотлари “Ягона ФҲДЁ электрон архив база”сига киритилиб борилиши аҳволи тахлил қилинди.


Бундан ташқари, ФҲДЁ органлари томонидан ундирилаётган тўловларнинг махсус ҳисобварақларга тўлиқ тушаётганлиги ва уларнинг сарфланишини назорат қилиш мақсадида ФҲДЁ органларида жорий этилган онлайн тўлов тизими, ФҲДЁ органларида хат, хабарнома ва аризаларни рўйҳатга олиш дафтарларини электрон тарзда юритиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.


Шунингдек, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

    Бошқа янгиликлар