Қозоғистонлик пенсионер кампир 35 йил давомида соқол ўстирганини маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Казахстан нашри.
Мухтабар Тўраева 34-35 ёшлигида соқол ўса бошлаган. Кейинчалик мўйлов ҳам пайдо бўлган. Аммо аёл бундан ҳайратга тушмаган. Негаки унинг онаси ва момсида ҳам шундай мўйлар кузатилган экан. Бу вақтда Мухтабар Тўраева турмушга чиқиб икки фарзандни дунёга келтирган эди. Аммо Мухтабар Тўраева турмуш ўртоғидан уялмайди. Негаки у аёлини қўллаб-қувватлайди.
Ҳозирда аёл қишлоқдошларининг соқол борасидаги саволларига кулибгина жавоб беради.






