Франциянинг Фекьер шаҳри мэри итларга вовуллашни ман этди, дея хабар қилди 24tv.ua нашри.
Вовуллаган итларнинг хўжайинлари жаримага тортилади. Жарима миқдори 68 евро.
Мэрнинг фикрича, тинмай акиллайдиган итлар аҳоли тинчлигини бузар экан.
Шаҳарнинг 1400 аҳолиси ҳам мэр Жан-Пьер Эстьеннинг бу қарорини қўллаб-қувватлаган. Қонунни бузганлар судга тортилиши ҳам мумкин.






