АсосийDunyo

Москвадаги муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

'Москвадаги муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди  'ning rasmi

Бугун, 17 февраль куни Москва шаҳрининг жануби-шарқида 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлган, деб хабар бермоқда lenta.ru нашри.

Хабарда айтилишича, жанжал иштирокчиларидан бирининг укасини ҳақорат қилишдан келиб чиққан. Муштлашув оқибатида улардан икки нафари вафот этган. Уларнинг ҳаммаси Волгоград проспектида жойлашган автомашина ювиш шохобчасида ишлаган.

Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бўлими ходими Юлия Иванова маълумотига кўра, 29 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган, иккинчиси эса шифохонага етмасдан жон берган.

Айни дамда ушбу жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда, тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар