АсосийJamiyat

Риштонлик кулол тайёрлаган сувенир ва сопол идишлар Европа музейларида сақланмоқда (фото)

'Риштонлик кулол тайёрлаган сувенир ва сопол идишлар Европа музейларида сақланмоқда (фото)'ning rasmi

Риштон азалдан ҳунармандлар маскани бўлган. Риштон кулоллари тайёрлаган кўза ва хумларда жазирамада сув сақланган, сув ўн кунгача ҳолатини ўзгартирмаган.

Риштонлик уста кулол Алишер Назиров тайёрлаган кулолчилик буюмларида бирорта ортиқча детал ишлатилмайди. Улардаги бўёқлар худди қадимда қилинганидек, тоғ ўсимликлари қайнатмасидан олинади. Бу эса буюм ранги ўчмай жилосини йўқотмаслигини таъминлайди.

3.JPG

Алишер Назиров кўза ёки бошқа буюм ясаётганда лойга юрагининг бир бўлагини ҳам қўшиб қоради. Устанинг уй-музейи ва устахонаси бор.

– Кулолчилик санъати қадимий ҳунарлардан, - дейди Алишер ака. – Биз тайёрлаган маҳсулотлар сифати билан ажралиб туради. Чунки қизил, оқ рангдаги идиш-товоқларга қўрғошин, қизил кесак билан сирланиб оҳор берилади. Кулолчилик билан оилавий шуғулланамиз.

Шунингдек, 20 нафар шогирдим билан тайёрлаган сувенир ва сопол идишлар Европа музейларида сақланмоқда, деб ёзмоқда ЎзА.

5.JPG

8.JPG

14.JPG

    Бошқа янгиликлар