Бразилияда 20 ёшли Лайан Диас пирсинг қилдиргандан сўнг, бурни қизариб кетиб оғриқ пайдо бўлади. Олдинига қиз бунга эътибор бермади, деб ёзади Daily Mail нашри.
Лекин вақт ўтиши билан қизнинг тана ҳарорати кўтарилиб, оёғида ҳам кучли оғриқ пайдо бўлади. Шунда қиз шифокорга мурожаат қилади.
Ўтказилган текширувлар таҳлилига кўра, қизнинг қонида стафилококк борлиги ва ушбу ҳолат шамоллашга сабаб бўлгани аниқланади. Танадаги стафилококк туфайли йиринг йиғилади, натижада умуртқа поғонаси фаолияти бузилади.

Ўтказилган жароҳликка қарамай, қиз оёққа туролмади. Ҳозирда у ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.







