АсосийDunyo

Багам оролларида авиаҳалокат: қурбонлар бор

Кеча, 9 ноябрь куни Багам оролларида авиаҳалокат юз берди. Самолёт ичидаги 9 нафар инсонларнинг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда news.rambler.ru нашри ТАСС маълумотларига суяниб хабар беради.

Lear Jet самолёти Багам пойтахти Нассаудан ҳавога кўтарилган ва Фрипорт шаҳрига қўниш чоғида ҳалокатга учраган. Маълумотларга кўра, самолёт кутилмаганда сув кемаларини қўриш кранига урилиб кетган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар