АсосийShou-biznes

“Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?

Олдинига “Келинчак” озгина вақт ўтиб эса “Қайданам суйдима” дея хониш қилмоқчи бўлаётган истеъдодли хонанда, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов тез кунда ўзининг янги ижод маҳсулини ўз муҳлисларига тақдим этиш илинжида дея хабар беради popcorn.uz.

Самандар:

- Янги қўшиғимни ёзиб тугатдик. Ўзимга маъқул келган замонавий ва миллий оҳанглардан иборат бу таронада қўшнай, дутор ҳамда скрипка каби мусиқа асбобларидан фойдаланилган. Рақсга чорловчи ёшларбоп янги қўшиғим мухлисларга манзур келади, деб умид қиламан. 

''Қайданам суйдима'' номли қўшиқнинг шеъри Аҳад Қаюм қаламига мансуб бўлиб мазкур тарона  10 декабрь куни ''Туркистон'' санъат саройида бўлиб ўтадиган шоир Аҳад Қаюмнинг ижодий кечасида катта саҳнада ижро этилиши режалаштирилмоқда.  

Айни дамда эса Самандарнинг хаёлида бир фикр, яъни клип учун қайси клипмейкер тезроқ яхши ғоя таклиф этса ўша режиссёр билан ҳамкорлик қилиш ниятида. 

    Бошқа янгиликлар