АсосийJinoyat

Каттақўрғонлик ​фирибгар аёл қўлга олинди

'Каттақўрғонлик ​фирибгар аёл қўлга олинди'ning rasmi

2018 йил 20 май куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 17 май куни номаълум аёл Феруза даҳасидаги пойафзал таъмирлаш устахонасида фуқаро С.З.(исмли аёл)ни алдаш йўли билан ундан 1 200 000 сўм пулини олиб, гаров сифатида 5 турдаги сариқ металлдан ясалган буюмларини қолдириб, воқеа жойидан яширинганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи С.С.(исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар