АсосийJamiyat

"Бобурийнома" асари қайта нашр қилинди

'"Бобурийнома" асари қайта нашр қилинди'ning rasmi

Бугун буюк адиб, шоир, олим, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуддига 536 йил тўлди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Сана муносабати билан ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома” номли асари нашр этилди.

“Бобурийнома” жанр хусусияти, мазмун мундарижаси, воқеалар ривожи, бадиий-эстетик тасвир усуллари ва тарихий-фалсафий аҳамиятига кўра, ўзбек адабиётида ўзига хос ўрин эгаллайди. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мураккаб тақдири, унинг ноёб шахсияти, муаллифнинг бу зотга бўлган меҳр-муҳаббати асарнинг бош мавзусини ташкил этади. Асарда шахсий хотиралар эссе ва ҳикояга, сафар таассуротлари, ҳаётий ҳангомалар бадиий-фалсафий мулоҳазаларга, бугунги кун воқеалари тарихий лавҳаларга, тарихий шахслар бадиий образларга уйғун бўлиб, мазкур китобнинг ҳам тарихий, ҳам бадиий-фалсафий қимматини оширади.

    Бошқа янгиликлар