АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк бор қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали ўтказилди

'Ўзбекистонда илк бор қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бўстонлиқ туман Кенгаши ташаббуси билан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчи ёшлар ўртасида илк маротаба “CHIMGANCHALLENGE” қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгиланган вазифаларга кўра, ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бўстонлиқ туман Кенгаши ташаббуси билан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчи ёшлар ўртасида илк маротаба“CHIMGANCHALLENGE”қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали ўтказилди.

photo5415925942209063382.jpg

Бундан кўзланган асосий мақсад, ёшлар ўртасида спортнинг қишки турларини ривожлантириш, хусусан, snowboarding, волейбол, тоғ чанғиси йўналишларида ҳаваскор ёшларни қўллаб-қувватлаш, бу орқали келгусида қишки олимпиадаларда профессионал ўзбек ёшлари сафини кенгайтиришдир.

Қишки спорт фестивалида Тошкент вилоятининг ҳар бир туман (шаҳар)ларидан тоғ чанғиси, snowboarding, волейбол спорт турлари бўйича ҳаваскор ўғил-қизлар иштирок этишди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

    Бошқа янгиликлар