АсосийJamiyat

Салкам 22 миллион сўмлик рангли металл қаердан келди?

'Салкам 22 миллион сўмлик рангли металл қаердан келди?'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тезкор тадбир давомидапойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги хусусий корхона кўздан кечирилганда, омборхонадаги
6561 килограмм алюминийни ташкилот раҳбари И.Ф. томонидан белгиланган тартибда товар хомашё биржасидан олмасдан, аксинча, аҳолидан 1 литрлик обдаста ҳамда 5,8,22 ва 40 литрлик қозонларни сотиб олиб тўплаб қўйганлиги аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 22 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар