2019 йил 10 февраль куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи Т.М. Навоий шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс Навоий шаҳрида жойлашган “Марварид” номли спорт клубининг кийим алмаштириш хонасидан унга тегишли, ичида шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва пуллари бўлган ҳамёнини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор тумани “Қизилой” МФЙда яшовчи Т.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, тергов давом этмоқда.






