АсосийSport

Гус Хиддинк қачон ўз лавозимидан кетишини маълум қилди

Айни пайтда футбол бўйича Голландия миллий терма жамоасига мураббийлик қилаётган Гус Хиддинг, агар унинг жамоаси Евро-2016 саралаш баҳсларида Лавтвияга имкониятни бой берадиган бўлса, ишдан бўшашини маълум қилди.

"Агар мағлубиятга учрайдиган бўлсак, менинг кетишим мантиқан тўғри бўлади”, - "Интерфакс" Гус Хиддингнинг фикрини Британиянинг The Guardian нашрига асосланиб тарқатмоқда. Хиддинк Голландия жамоасига Бразилиядаги жаҳон чемпионати ниҳоясида келган эди. У Луи ван Галнинг ўрнини эгаллаган.

Мураббий иккинчи марта мана шу лавозимга тайинланиши, бироқ ҳозирги Европа чемпионати саралаш ўйинлари ҳам омадли бораётгани йўқ. Улар шу пайтгача меҳмонда Чехияга 1:2 ва Исландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоа ЖЧ-2014да Луи ван Гал бошчилигида бронза медални қўлга киритган эди.

    Бошқа янгиликлар