Голливуднинг машҳур актери Хью Жекман “Дарё” спектаклида балиқчи ролини ижро этар экан ўз қўлини билмасдан кесиб юборди, дея хабар бермоқда dni.ru.
Хориж ОАВнинг хабар беришича, Хью ролга шунчалик киришиб кетадики, натижада балиқни ҳақиқий ўткир пичоқ билан кесади. Бироз муддатдан сўнг тиғ Жекманнинг бармоғини ҳам кесиб кетади. Кесилган жой анча катта бўлади ва танаффусгача актер қўли қон ҳолда ролини давом эттиришга мажбур бўлади.





