Бухоро вилояти Пешку тумани «Янгиобод» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро жиянининг уйига келиб, жанжаллашиб қолади. Бу ҳақда, «Постда» газетасига асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.
Жанжал вақтида «Янгиобод» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро жиянининг қорнига пичоқ санчади. Натижада жияни шифохонага ётқизилади.
«Янгиобод» ҚФЙдан бўлган фуқаро эса қонун олдида жавоб беради», – дейилади хабарда.





