Корея Халқ Демократик Республикаси уранни бойитиш бўйича янги заводни ишга туширди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Жанубий Кореянинг «Чонун Ильбо» газетаси Жанубий Корея маъмурияти амалдорларидан бирига таяниб хабар беришича, янги завод Шимолий Кореянинг Йонбён ядровий маркази таркибига киради.
Унинг сўзларига кўра, узунлиги 120 метр ва кенглиги 15 метр бўлган иншоот эски заводнинг ёнида қурилган.
Жанубий Корея разведкасига асосланиб берилган хабарга кўра, янги заводда уранни бойтиш учун 2000га яқин центрифуга мавжуд.
Сеул ва Вашингтон махсус хизматлари заводда ядро қуроли учун материаллар ишлаб чиқариш бошланган-бошланмаганлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.





