АсосийJamiyat

Ўзбекистонда янги ташкил этилган UMS мобил алоқа оператори логотипи интернетда пайдо бўлди

2014 йилнинг 15 октябрь куни Mobile.uz форумида пайдо бўлган UMS мобил алоқа операторининг логотипи собиқ «МТС-Ўзбекистон» компаниясининг Фарғона вилоятидаги бош офиси пештоқи олдида пайдо бўлди. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.

Ушбу эълон фотосурати Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳига жойлаштирилган.

Тасвирдан маълум бўлишича, «МТС-Ўзбекистон» логотипидаги белги ўз ўрнида қолган, фақат «МТС» сўзи ўрнига «UMS» сўзи мавжуд.

Айтиш лозимки, янги компания логотипи айнан шу кўринишда бўлиши UMS вакиллари томонидан тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, фаолияти 2012 йилда амалда тўхтатилган «МТС-Ўзбекистон» («Ўздунробита») негизида ташкил этилаётган UMS алоқа оператори 2014 йил 1 декабрдан тижорий фаолиятини йўлга қўйиши кутилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар