Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 3 ноябрь, душанба куни Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгенти билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Грузия кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, турли даражалардаги бўлажак учрашувларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Грузия элчисини Ўзбекистон ТИВда ким қабул қилганига расмий ахборотда аниқлик киритилмаган.





