Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси” номли статистик тўплам нашрдан чиқди, дея хабар бермоқда uz24.uz қўмита ахборот хизмати маълумотига таянган ҳолда.
Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилишича, тўпламда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати тўғрисида статистик маълумотлар, асосий демографик тавсифлар, аҳоли бандлиги, унинг турмуш даражаси, яшаш шароитлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳалари кўрсаткичлари чоп этилган.
Товар ва хизматлар истеъмол бозори, транспорт ва алоқа хизматлари тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Тўпламнинг бўлимларида жадвал ва график кўринишидаги маълумотлар, услубий изоҳлар мавжуд.
Тўплам корхоналар, ташкилотлар, вазирликлар, идоралардан олинган маълумотлар, шунингдек, уй хўжаликлари бюджетини танланма кузатиш маълумотлари асосида тайёрланган.





