Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри яқинида йирик нефть заҳираси сувга оқиб кетди, дея хабар қилди 5-tv.ru нашри.
Олинган маълумотларга кўра, 60 минг литр нефть Гунабара кўрфазидаги Эстрела дарёсига оққан. Бу ҳодиса фуқароларнинг айби билан содир бўлгани хабар қилинмоқда. Маҳаллий аҳоли вакиллари нефть ва газ компанияси "Транспетро"нинг нефть қувурларини бузишган. Ҳозирга қадар ҳудуднинг 75 фоизи тозаланди. Аммо биологлар нефть тупроққа сингишга улгурганини таъкидлашмоқда. Бу эса деҳқончилик ва ҳайвонот оламини катта хавф остида қолдиради.






