ХХ асрнинг энг машҳур қўшиғи маълум қилинди, деб хабар қилди News.day.az нашри.
Queen гуруҳининг “Богема рапсодияси” (Bohemian Rhapsody) қўшиғи 20 асрда энг кўп тингланган куй эканлиги маълум қилинди.
Медиахолдинг маълумотларига кўра, қўшиқ 1,5 миллиард мартадан кўпроқ эшитилган экан.
“Богема рапсодияси”ни Британия гуруҳининг етакчиси Фредди Меркьюри 1975 йили басталаган эди.






