Олимпиада-2024 нинг очилиш маросими стадион ташқарисида ўтказилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
2024 йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими Франция пойтахтининг Елисей майдонларида бўлиб ўтиши мумкин.
Ҳозирда маросим “Сен-Дени” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Аммо Париж мэри тадбирни бошқа жойда ўтказиш ниятида. Буни Халқаро Олимпиада қўмитаси раҳбарияти ҳам қўлламоқда.






