9 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Франция давлатига ташрифлари доирасида Париж шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Муфтий ҳазратларига Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли фаолият тўғрисида маълумотлар тақдим этди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар янада кенг кўлам касб этмоқда. Ҳамкорлик алоқаларининг ривожланганини Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда ушбу мамлакатга расмий ташрифи, икки томонлама муносабатларнинг юқори даражага кўтарилганидан далолат беради. Ушбу учрашувлар натижаси ўлароқ, кўплаб ҳамкорликлар юзасидан шартномалар ва келишувлар имзоланган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, Франция сафари давом этмоқда.






