Афғонистонда толибонлар ҳужуми оқибатида саккиз аскар ҳалок бўлди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.
Яна ўн киши “Толибон”ларга асир тушган. Воқеа Фарах провинциясида содир бўлган.
“Толибон”лар Бола Булук ҳарбий базасига ҳужум қилиб, у ердан борча қурол ва ҳарбий захираларни олиб кетишган.
Икки нафар “Толибон”чи жароҳат олгани маълум қилинмоқда.






