Австралияда акула сёрферга ҳужум қилди, дея хабар бермоқда SBS нашри.
Австралиянинг Намбакка-Хедс шаҳри соҳилларида наҳангбалиқ 36 ёшли сёрферга ҳужум қилган. акула унинг тахтасини ағдариб, эркакнинг оёғидан тишлаган. Шундан сўнг жабрдийдани тезлик билан касалхонага ётқизишган.
Эркакни акуладан бошқа сёрферлар қутқариб қолган.






