АсосийJamiyat

Самарқандда барча туман ҳоким ўринбосарларига автомашина берилди

'Самарқандда барча туман ҳоким ўринбосарларига автомашина берилди'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари илғорлари, вилоят, туман, шаҳар секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табригини Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ўқиб эшиттирди.

indexhj.jpeg

Шундан сўнг давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 8 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган беш нафар самарқандлик соҳа ходимларига давлат мукофотлари тантанали топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маросимда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан бир гуруҳига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони, республика сув хўжалиги вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди. Туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига эса янги хизмат машиналари топширилди.

index.jpeg

Маълумот учун: Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари жорий йилда 129 минг 508 тонна пахта, 305 минг тоннадан ортиқ бошоқли дон, 2 минг 241 тонна пилла хомашёси, 492 минг 300 тонна картошка, 1,5 миллион тонна полиз-сабзавот, 771,5 минг тонна мева ва узум етиштирди.

    Бошқа янгиликлар