Хорижда яшаётган ўзбекистонлик ёшларни Ўзбекистон тарихи, маданияти, ўзбек тили ва адабиёти, буюк аждодларимизни бой маданий мероси ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссалари ҳақида ва уларни ватанпарварлик руҳида тўлиқ қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва тўғри йўлга йўналтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлари умумжахон ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда Германия Федератив Республикасига 200 та китоб юборилди.

Ушбу ҳаракат орқали Ўзбекистон Республикасини ҳар бир фуқароси қаерда бўлишидан қатъи назар, давлат томонидан эътиборга лойиқлиги яна бир бор ўз исботини топди. Бу эътибор кенг кўламли тадбир ёки эсдалик совға сифатида кўрсатилиши шарт эмас. Муҳими, эътибор катта аҳамиятга эга бўлиши лозим. Ёш-у, қари учун энг муносиб совға эса китобдир. Австриялик ёзувчи Стефан Цвейг шундай деган: “Китоб – бу мангуликка йўл олган доноликнинг ёдгорлигидир. Бу альфа ва омега каби юксак билим ва бу ҳар бир илмнинг бошланишига пойдевордир. Китоб – одамнинг жонсиз устозидир”

Китобларнинг ҳар бир нашри ўзбек халқининг маданий қадриятларини, маънавий меросини ва кўп асрлик тарихини тасвирлайди.Ўзбекистон меҳри ва муҳаббати китобларнинг ҳар бир саҳифасида ўз аксини топган.






