Европадаги йирик масштабли операция натижасида Италиянинг "Ндрагента" мафияси аъзоси деб гумон қилинган 90 га якин киши қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Уларга, шунингдек, наркотик савдоси ва зўравонлик айбловлари қўйилмокда. Италиялик конун ҳимоячилари Германия, Нидерландия, Бельгия ва лотин америкалик ҳамкасблари билан суриштирув олиб боришган. "Ндрагента" Италиядаги энг кучли мафия тўдаси ҳисобланади. Улар наркотиклар, асосан кокаин савдосини бошқаришади ва Жанубий Америкадан туриб Европа каналларини таъминлаб туради. Маълумот учун, суриштирув ишлари 2016 йилда бошланган эди.






