Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати фуқароси Алан Смит ўсимликларни суғоришнинг янги усулини кашф қилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Гап шундаки, охирги пайтларда тобора камайиб бораётган ёғингарчилик туфайли Аланнинг фермасидаги ўсимликлар азият чекаётган эди. Бу усул гидропон усули деб аталади ва ресурсларни тежашга хизмат килади. Ўсимликлар иссиқликни лампалардан эмас, иситгичли гиламдан олишади, сув эса ҳар соатда автоматик тарзда келади. Шундай килиб, 7 кундан сўнг арпа истеъмолга тайёр бўлади





