АсосийJamiyat

"Ўзбекистон темир йўллари" бошқарувида янги тайинлов амалга оширилди

'"Ўзбекистон темир йўллари" бошқарувида янги тайинлов амалга оширилди'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан Хайитбай Ахмадалиевич Омонов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг саноат ишлаб чиқариши масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти халқ хўжалиги ва аҳолининг темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш эҳтиёжларини тўла қондириш ҳамда темир йўлнинг барқарор ва хавф-хатарсиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар