АсосийJamiyat

"Биродар шаҳар" тўғрисидаги меморандум имзоланди

'"Биродар шаҳар" тўғрисидаги меморандум имзоланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Фарғона вилоятининг Риштон тумани билан Озарбайжон давлатининг Исмоилли шаҳарлари ўртасида “Биродар шаҳар” тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Озарбайжон делегацияси расмий ташриф чоғида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан музокаралар олиб борди.

Музокара доирасида вилоятда ўтказилаётган “Адрас” фестивали, “Халқаро кулоллар ва кулолчилик маҳсулотлари” ва келгусида бўлиб ўтадиган “Халқаро ҳунармандлар” фестивалида Озарбайжон Республикасидан ҳам ҳунармандлар ва сайёҳларнинг иштироки, Исмоилли ва Риштонлик сармоядорларнинг биргаликдаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш, таълим ва санъат соҳаларида ҳам биргаликда амалга оширилиши кўзда тутилаётган масалалар муҳокама этилди.

photo5201705295745755666.jpg

Куннинг иккинчи ярмида Риштон туман ҳокимлигида Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев, Исмоилли шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Равшан Агаев, Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари Абдусалом Сиддиқовлар иштирокида “Биродар шаҳар” тўғрисидаги меморандум имзоланди.

photo5201908224360557022.jpg

    Бошқа янгиликлар