Ўртаер денгизида жойлашган Грецияга қарашли Лесбос оролидан бошпана топган мигрантлар сони 8000 етди, деб хабар қилди Вести нашри.
Ҳозирда оролдаги қочоқлар оғир шароитларда яшашга мажбур бўлишмоқда. Тез-тез кузатилаётган ёғингарчилик туфайли келиб чиққан сув тошқинлари чодирларни оқизиб кетмоқда. Маҳаллий аҳоли вакиллари эса учинчи бора мухожирларга қарши норозилик намойишлари ўтказишган. Улар оролда қочоқлар яшашини хоҳлашмаяпти.






