Марказий Европа университети раҳбарияти ва Венгрия ҳукумати келишувга эришолмади, деб хабар қилмоқда Report нашри.
Шу сабабли эндиликда мазкур университет Будапештдан Австрия пойтахти Венага кўчирилади. Бу ҳақда университет ректори Майкл Игнатиев расман хабар берган. Янги ўқув биносида ўқиш келгуси йилдан бошланади.
“Биз тезроқ Венага кўчишни истаймиз, чунки Австрияда бу каби сиёсий ўйинлар йўқ”, дейди ректор. Марказий Европа университети муаммолари бундан бир ярим йил аввал бош вазир Виктор Обран таълим тўғрисидаги янги қонуни қабул қилганидан сўнг бошланган эди. Шундан сўнг ҳукумат ва университет ўртасида можаролар бошланган.






