АҚШнинг 41-президенти катта Жорж Буш ўтган ҳафтада 95 ёшида вафот этган эди. Деб хабар берди РИА Новости нашри.
Жорж Гэрберт Уокер Буш АҚШ тарихидаги энг кўп умр кўрган президент ҳисобланади. Пойтахт Вашингтонда марҳум давлат раҳбари билан видолашиш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросимда Буш оиласининг барча аъзолари ва кўплаб ҳукумат вакиллари иштирок этишган. Шунингдек, шаҳар аҳолиси ҳам катта Буш билан хайрлашиш учун кўчаларга чиқишди.






