АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

'Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Низомов Баҳодир Махмудович Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Баҳодир Низомов бунгача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар