Жорий йилнинг 3 декабрь куни "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти томонидан "2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги истиқболлари, унинг муаммолари ва ечимлари. 2019 йилга белгиланган режалар" мавзуида матбуот анжумани ва медиа-тур ўтказилди.
Унда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Мухтор Каримов, Холдинг таркибидаги тизим корхоналар раҳбарлари, ҳамда хорижлик мутахассислар иштирок этди.
2018 йилда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизим корхоналари томонидан жами 9243 дона қишлоқ хўжалиги техникаси, шу қаторда, 3123 дона тракторлар, 379 дона прицеплар, 1104 дона ишлов бериш техникалари, 672 дона пахта сеялкалари, 239 дона ғалла сеялкалари, 556 дона пахта ва ғалла ўриш комбайнлари, 1074 дона пахта культиваторлари ва 2086 дона бошқа техникалар ишлаб чиқилган.
"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ томонидан 2018 йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаларининг экспорт прогнози ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги техникалари қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. ҲозирдаТуркманистонга умумий қиймати 17 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 100 дона пахта териш машинаси, 1502 дона культиватор, 600 дона вентиляторли пуркагич ва 200 дона кўрак териш машиналари жами 2402 дона, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида 12 млн. АҚШ долларига ва 2019 йилнинг январь-март ойлари давомида 5 млн. АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги техникаларини Туркманистонга етказиб бериш режалаштирилмоқда.
Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки,“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ томонидан сентябрь-октябрь ойларида фермерлар ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларни ўзимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таништириб, улар учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумотлар тақдим этиш мақсадида Республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб сайёр кўргазма-ярмаркалари ташкил этилди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг техник сиёсати бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган техникаларни махаллийлаштирилишини кенгайтиришдан иборат бўлиб, ишлаб чиқарилаётган техникаларни 30-40% гача махаллийлаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида кўзланган мақсадни 3-4 йил ичида амалга ошириш бўйича махаллийлаштиришни 3 фазали дастури қабул қилинган.
Шунингдек, матбуот анжуманида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ томонидан ишга туширилиши режалаштирилаётган уйидаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.






