АсосийJamiyat

Депутат аёллар иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди

'Депутат аёллар иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси аъзоси Алишер Қодиров аёллар иш вақтини қисқартириш ташаббуси билан чиқди, деб ёзмоқда ЎзА.

"Аёлларнинг иш вақти соат 16.00 да тугатилиши керак. Шунда аёл фарзандлари ва умр йўлдоши учун вақт ажратади. Бу эса ўз ўрнида оиладаги эр-хотин, она-бола муносабатларида ижобий муҳитни юзага келтиради", - деди депутат.

Депутат сўзларига кўра, аёллар оиласи билан етарлича вақт ўтказа олмаслиги, оила бузилишига олиб келиши мумкин.

Бугун оиланинг пойдевори ҳисобланган аёлларнинг салмоқли қисми фаол, меҳнат шартномаси билан корхона ва ташкилотларга боғланган. Улар иш вақти якунланмасидан оиласига қайтолмайди. Оилада она бўлмаслиги оила пойдеворини дарз кетишига олиб келадит.

Болалар мактабдан қайтиб, уларга "туҳфа қилинган" эркинликдан билганларидек фойдаланадилар. Ота билан деярли бир пайтда келган она ҳам дам олишга бирдек ҳақли. Муносабатлар инқирози секин-аста оиланинг инқирозига олиб келади. Бугунги кунда 55 фоиз оилаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда.

    Бошқа янгиликлар