Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Жовгари” маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1982 йилда туғилган фуқаро Cарвар Комилов (исми ўзгартирилган) 2012 йилнинг январь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрида Дониёр Абдувалиев раҳбарлигида ташкил қилинган, Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган экстремистик ташкилотга аъзо бўлган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Жамоат аъзолари билан биргаликда ушбу террорчилик ташкилотининг “Жундуллоҳ” студияси томонидан тайёрланган диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик мазмундаги маърузалар ва бошқа шу каби оқимларни тарғиб қилувчи аудио-видео ёзувларни тинглаб, томоша қилиб, уларни қўллаб-қувватлаб, халқаро террористик ташкилот сафига қўшилган. Махсус ўқувдан ўтган ҳолда қуролли гуруҳлар билан террорчилик ҳаракатларида иштирок этиш мақсадида 2014 йил август ойида Россия Федерациясидан Туркия давлати орқали Яқин Шарқ давлатларидан бирига чиқиб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 244-банди 2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






