АсосийJamiyat

Тошкентда йўқолиб қолган 14 ёшли қиз топилди

'Тошкентда йўқолиб қолган 14 ёшли қиз топилди 'ning rasmi

Якшанба куни Тошкент шаҳрида қидирувга берилган 14 ёшли ўсмир Висола Гафурова топилган, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

ИИББ хабарига кўра, у тўрт кундан сўнг соғ-саломат ҳолда қариндошларининг уйидан топилган. Қандайдир сабабларга кўра бундан унинг ота-онаси хабарсиз бўлган.

“Мактаб ўқувчиси Тошкент вилояти, Тўйтепа туманидан қариндошларининг уйидан топилган. Қандайдир номаълум сабабларга кўра ота-онаси қизининг қаердалигидан бехабар бўлган. Бир неча кун қидириб топа олмаганларидан сўнг улар ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишган”, - дейилган хабарда.

Ҳуқуқни сақлаш органлари қиз болани топишда ёрдам берган, бефарқ бўлмаган ҳамшаҳарларга катта миннатдорлик билдиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар