2018-йилнинг 4-6-декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Челябинск шаҳрида (Россия) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи Ҳудудлар форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг ҳудуд раҳбарлари ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишади.
Делегациялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Челябинск вилоятининг салоҳияти билан ҳам танишадилар.






