Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон ҳукумати йиғилишига велосипедда келди, дея хабар бермоқда “Нейтральний Туркменистан” нашри.
Бердимуҳамедов “Ўғузхон” саройидан Туркманистон Вазирлар Маҳкамасига эрталаб велосипедда йўлга тушган. Масофа бир неча юз километрни ташкил этган.
Туркманбошининг таъкидлашича, спорт билан доимий шуғулланиш инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бу борада давлат раҳбари туркманистонликларга ибрат кўрсатмоқда.






