АсосийJamiyat

2 декабр куни ҳаво бироз илийди

'2 декабр куни ҳаво бироз илийди'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 2 декабр куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5…-3, кундузи +5…+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади.

Фарғона водийсида ҳаво кечаси -7…-2, кундузи +3…+8 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -7…-2, кундузи +3…+8 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -8…-3, кундузи +3…+8 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +7…+12 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -10…-5, кундузи -3…+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -10…-5, кундузи эса -5…0 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

    Бошқа янгиликлар