Грузия президенти лавозимига даъвогар мухолифат номзод Григол Вашадзе Грузияда ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмаслигини таъкидламоқда, дея хабар берди ТАСС нашри.
Грузия марказий сайлов комиссияси 29 ноябрда мамлакатда ўтган президент сайловларининг 2-тури натижаларини эълон қилган эди. Унга кўра, мустақил номзод Саломе Зурабишвили деярли 60 фоиз овоз билан сайловларда ғалаба қозонган, Вашадзе эса деярли 40 фоиз овоз билан ўз рақибидан ортда қолди. Шундан сўнг Вашадзе ва унинг тарафдорлари “натижаларни тан олмаймиз. Бизда президент йўқ, ўтган сайловлар “жиноий майнабозчилик” дан бошқа нарса эмас”, дейишмоқда.






